Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

27-Июнь Матбуот ва ОАВ ходимлари куни

Бизни "facebook"да кузатинг




Жуда қизиқ мантиқий саволлар: Ўз зукколигингизни синаб кўринг

08.01.2017 Турфа олам Курилган: 3374
Жуда қизиқ мантиқий саволлар: Ўз зукколигингизни синаб кўринг

Hozirchashu.com -  Қизиқарли мантиқий саволларга жавоб беришга ҳаркат қилиб кўринг. Саволлар жавоблари қуйида келтирилган ва ўз жавоб вариантларингизни тўғри жавоблар билан солиштириб кўринг. Марҳамат ўз зукколингизни намоён этинг; 

1.     У инсонга уч мартта берилади: илк икки мартта текинга, учинчисига пул тўлаш керак бўлади.

2.     Танишларимдан бири кунига ўн мартталаб соқолни яхшилаб қириши мумкин. Лекин барибир у соқол билан юради. Қандай қилиб?

3.     Бир куни нонушта пайтида қиз узугини қаҳфа тўла финжонга тушириб юборади. Нега узук қуруқ қолди?

4.     Қачон биз 2 сонига қараб туриб “ўн” деймиз?

5.     Бир одам олма донасини 5 сўмдан сотиб олиб, уни 3 сўмдан сотган. Орадан бир қанча вақт ўтиб у миллионерга айланган. У буни қандай уддалади?

6.     Сиз иккита бир хил эшик олдида турибсиз, улардан бири ўлимга, иккинчиси бахтга олиб боради. Эшикни бир хил қўриқчи қўриқлайди. Улардан бири фақат рост гапиради, иккинчиси эса мудом ёлғон сўзлайди. Сиз эса уларнинг қайси бири ким эканлигини билмайсиз? Сиз фақатгина уларнинг ҳар бирига битта савол беришингиз мумкин. Эшикларни адаштириб юбормаслик учун уларга қандай савол бериш керак?

7.     Бир хонада учта лампочка бор. Иккинчисида учта ўчиргич мавжуд. Қайси ўчиргич қайси лампочканики эканлигини аниқлаш керак. Лампочкали хонага фақат бир мартта кириш мумкин.

8.     Сизда 5 ва 3 литрлик идиш ва жуда кўп сув бор. 5 литрлик идишга қандай қилиб 4 литр сув олиш мумкин?

9.     Фарҳод ва Мурод уйнинг қоронғу ва ифлос бўлган том остида ўйнашаётган эди. Кейин улар пастга тушишди. Фарҳоднинг юзи кир, Муродники эса тоза эди. Шунга қарамай фақатгина Мурод ювинишга кетди. Нега?

10. Кечадан олдин Петя 17 ёш эди. Кейинги йилда у 20 ёшга киради. Бу қандай юз беради?

Марҳамат жавоблар билан танишинг. 

1.   тишлар
2.   у сартарош
3.   донли, кукунлаштирилган ёки эрувчан қаҳва.
4.    қайсидир соатнинг ўн дақиқасини кўрсатиб турган вақт.
5.   У миллиардер бўлган
6.   “Агар мен бахт томонга элтувчи эшикни кўрсат десам, бошқа қўриқчи қайси эшикни кўрсатади?” шундан сўнг бошқа эшикни танлаш керак.
7.   Олдин битта лампочкани ёқиб, бироз кутиш керак, кейин бирозгинага иккинчи лампочкани ёқинг, кейин иккаловиниям ўчириш лозим. Биринчи лампочка энг иссиғи бўлади, иккинчиси илиқ, учинчиси совуқ.
8.   Беш литрлик тўла идиш суви 3 литрликка қуйилади. Уч литрлик тўкилиб, унга қолган икки литр қуйилади. Кейин яна беш литрлик сув билан тўлдирилиб, ундаги ортиқча бир литр уч литрликка қуйилади, бу ерда айнан шунча жой қолган бўлади.
9.   Мурод Фарҳодга қараб, унинг ҳам юзи кир бўлса керак деб ўйлади. Фарҳод эса Муроднинг тоза юзига қараб, ўзиники ҳам жойидалигига ишонди.
10. Агар бугунги кун 1 январь бўлса, Муроднинг туғилган куни 31 декабрда. Кечадан олдин (30 декабрь) у 17 ёш эди, кеча (31 декабрь) у 18 тўлди, шу йил у 19 га киради, кейинги йилда эса 20 ёшни қарши олади.

Манба: Дийдор Азиз



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

ЎЗБЕКИСТОНДА 6 ТОННА ОШ ТАЙЁРЛАНДИ

Hozirchashu.com - Олмалиқ шаҳрида 6 тоннани ташкил этган ош тайёрланди дея хабар тарқатади uzbekistan24.uz интернет нашри. ...

Нью Йоркда қор бўрони бўлишига қарамасдан океанда очиқ ҳавода ҳордиқ чиқарувчилар топилди

Hozirchashu.com - Нью Йоркда 14-март санасида қор бўрони келиши сабабли шаҳарда фавфқулотда ҳолат эълон қилиниб мактаб, боғча...

АҚШлик фуқаро антиқа йўл билан солиқчилардан ўч олди.

Hozirchashucom - АҚШнинг Виржиния штати, Лебанон шаҳарчасида яшовчи фуқаро солиқчилардан антиқа усулда ўч олди.  ...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved