Реклама
Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

U23 Ўзбеистон ОТЖ Осиё чемпиони!!!

Бизни "facebook"да кузатинг




San Jay: Мен ҳеч қачон cover`да иштирок этмайман

30.10.2018 Шоу бизнес Курилган: 1183
San Jay: Мен ҳеч қачон cover`да иштирок этмайман

Hozirchashu.com - Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ижросидаги "Карвон" таронасининг янгича талқини ижтимой тармоқларда яшин тезлигида тарқалди. San Jay (Санжар Джавбердиев) томонидан ижро этилган "карвон" таронасининг янгича талқини жуда қисқа муддат ичида ўз мухлисларини топиб улгурди. 

Санжар Джавбердиев ўзининг инстаграм саҳифасида мухлисларнинг кўплаб саволларига жавоб берди. Аксар саволлар San Jay`ни яқин келажакда "Zo`rTV" орқали эфирга узатилаётган "The Cover up" лойиҳасида иштирок этиши ҳақида бўлди. Мазкур саволга жавобан Санжар Джавбердиев ҳеч қачон бу лойиҳада иштирок этмаслигини билдирди. Ундан ташқари хонанда ҳеч қандай муаллифлик ҳуқуқини бузмаганлигини ҳам айтиб ўтди. "Карвон таронасини ижро этиш ниятим борлиги ҳақида Шерали Жўраевга ёзганман. Аммо бир йил давомида ҳеч қандай жавоб олмадим. Карвон таронасини мен умуман бошқача йўналишди ижро этдим. Ўйлайманки бу билан муаллифлик ҳуқуқини бузмадим" дейди хонанда мухлислар билан жонли мулоқотда. 

Ундан ташқари хонанда  "Карвон" таронасига ишланган видеоклипни мухлислар учун ҳозирлаб қўйганини ва навбатдаги "кавер" йўналишидаги тарона Жаҳонгир Отажонов ижросидаги тарона бўлиши ҳақида ҳам айтиб ўтди. 

Хонандага ижодий омадлар тилаб қоламиз. Эслатиб ўтамиз асли Ўзбекистонлик бўлган Санжар Джавбердиев Чечинистон Республикаси  Халқ артисти ҳисобланади. 



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Аргентина полицияси сичқонларни ярим тонна гиёҳванд моддасини ўғирлаганликда айблашмоқда

Hozirchashu.com - Аргентинанинг Пилар шаҳарчаси полиция омборидан 540 кг гиёҳванд моддаси сирли равишда ғойиб бўлган. Маҳалли...

Ўргимчакдан қўрққан америкалик ўз уйини ёқиб юборди

Hozirchashu.com - Америкалик эркак уйида ўрмалаб юрган ўргимчакдан халос бўлишнинг антиқа усулидан фойдаланиб кўрди ва натижа...

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved