Реклама
Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

U23 Ўзбеистон ОТЖ Осиё чемпиони!!!

Бизни "facebook"да кузатинг




Самарқандлик аёлни АҚШда жиноий гуруҳга бошчилик қилгани айтилмоқда

10.12.2017 Янгиликлар Курилган: 6859
Самарқандлик аёлни АҚШда жиноий гуруҳга бошчилик қилгани айтилмоқда

Hozirchashu.com - Нью Йоркда соғлиқни сақлаш соҳасида йирик фирибгарлик схемаси фош этилиб 20 киши ҳибсга олинди деб хабар тарқатади nashiusa интернет нашри.

Бруклин туман прокурори Эрик Гонсалеснинг маълум қилишича мазкур гуруҳ Medicaid ва Medicare давлат дастурлари учун ажратилган пулларни алдов йўли билан ўзлаштириб келган ва ушбу зарарнинг умумий миқдори 146 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Маълумотларга кўра, мазкур жиноиий гуруҳга 35 ёшли, келиб чиқиши Самарқандик бўлган Кристина Мирбабаева бошчилик қилган. 20 кишидан иборат ушбу жиноий гуруҳ аъзолари сафида Мирбабаеванинг онаси ҳамда турмуш ўртоғи ҳам бўлган.

Олиб борилган тергов суриштирув ишларига кўра кўра, 2015 йилнинг 1 январидан  2017 йилнинг 30 ноябрига қадар жиноий гуруҳ қинғир ишларини амалга ошириб келишган. Улар клиникаларга «буюртма беморлар»ни келтиришиб ўзлари учун зарур бўлмаган тиббий муолажаларни қабул қилишга кўндиришган ва ҳаттоки эвазига беморларга 30-50 АҚШ доллари миқдорида «мукофот» пули ҳам бериб туришган.  

Алдов йўли билан «бойиб» кетишни мақсад қилган Мирбабаева хоним бу пуллардан оз мунчасини ўз эхтиёжи учун сарфлаб келган. Дабдабали саёҳатлар, қимматбаҳо харидлар-у  заргарлик тақинчоқлари ва кийимларини ижтимоий сафҳифасида кўз-кўз қилиб турган. Бруклиннинг бадавлат кишилар яшайдиган қисмидан 3,25 миллион АҚШ долларига уй сотиб олган. Унинг «бизнес ҳамкорлари»дан бири ҳам 2,8 миллион долларга ҳашаматли уй харид қилган. Ҳозирда барча гуруҳ аъзолари ҳибсга олинган. 

Эслатиб ўтамиз бу кўринишдаги жиноятлар аввал ҳам бошқа гуруҳ аъзолари томонидан содир этилган. 

foto: ok/ mirbabaeva



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Аргентина полицияси сичқонларни ярим тонна гиёҳванд моддасини ўғирлаганликда айблашмоқда

Hozirchashu.com - Аргентинанинг Пилар шаҳарчаси полиция омборидан 540 кг гиёҳванд моддаси сирли равишда ғойиб бўлган. Маҳалли...

Ўргимчакдан қўрққан америкалик ўз уйини ёқиб юборди

Hozirchashu.com - Америкалик эркак уйида ўрмалаб юрган ўргимчакдан халос бўлишнинг антиқа усулидан фойдаланиб кўрди ва натижа...

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved