Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

Россиялик спортчи ўзбекистонлик мураббийи ёрдамида чемпионга айланди

Бизни "facebook"да кузатинг




Нью-Йоркдаги теракт содир этиилди. Гумондор ўзбекистонлик бўлиши мумкин.

31.10.2017 Янгиликлар Курилган: 2043
Нью-Йоркдаги теракт содир этиилди. Гумондор ўзбекистонлик бўлиши мумкин.

Hozirchashu.com - 31 октябрда Нью-Йоркнинг қуйи Манхэттен қисмида 29 ёшли, ўзбек миллатига мансуб шахс ижарага олинган "пикап" автоуловини велосипед йўлагига бошқариш оқибатида 8 одам ҳалок бўлган ва 15 нафар одам турли турдаги тан жароҳати олган. Бу ҳақида Нью Йорк полицияси ҳамда бир-биридан мустақил интернет нашрлари хабар тарқатмоқда. 

Таъкидланишича, ҳодиса жойидан гумондор шахс  сифатида 29 ёшли Соипов Сайфулло қўлга олинган. Гумондор ўзи бошқариб келган автоуловни пиёдалар йўлаги томон бошқарган ва мактаб автобусига келиб урилган, шундан сўнг автомобилни тарк этиб  номаълум томонга қараб қоча бошлаган. Гумондорни қўлга олиш чоғида полиция ходимлар ўт очишга мажбур бўлишган. Натижада жиноятчи яраланган ва шифохонага ётқизилган. 

Полиция бошлиғи Жеймс ОʼНилнинг маълум қилишича, жиноятчида пейнтбол тўппончаси бўлган ва у ён-атрофдаги одамларга ўқ узмаган.

Жиноятчи ҳақида нималар маълум? 

Соипов Сайфулло миллати ўзбек, (айрим манбаларда Ўзбекистон айримларида Қирғизистон фуқароси эканлиги қайд этилган) АҚШда 2010 йилдан буён яшаб келган. Оилали 2 нафар фарзанди бор.  АҚШда тадбиркорлик билан шуғулланиб келган. Ҳайдовчилик гувоҳномасида Флорида штатида яшаши қайд этилсада, сўнгги вақтларда Нью Жерси штатида яшаганлиги манбаларда айтиб ўтилган. 



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Ўргимчакдан қўрққан америкалик ўз уйини ёқиб юборди

Hozirchashu.com - Америкалик эркак уйида ўрмалаб юрган ўргимчакдан халос бўлишнинг антиқа усулидан фойдаланиб кўрди ва натижа...

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...

2017 йилги Дунё гўзали тожи Ҳиндистон вакиласига насиб қилди.

Hozirchashu.com - Хитойда бўлиб ўтган "Miss World—2017" гўзаллик танловининг махсус тожи Ҳиндистон вакил...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved