Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

27-Июнь Матбуот ва ОАВ ходимлари куни

Бизни "facebook"да кузатинг




Нью Йоркда Наврўз тантаналари бўлиб ўтди

22.03.2017 Шоу бизнес Курилган: 1388
Нью Йоркда Наврўз тантаналари бўлиб ўтди

Hozirchashu.com - АҚШнинг Нью Йорк штати Бруклин шаҳарчасида сайтимиз ҳамда "Uzbek TVNY" томонидан ташкил этилган "Наврўз" айёмига бағишланган байрам кечаси бўлиб ўтди. Байрам кечасига бугунги кунда океан ортида истиқомат қилаётган Ўзбекистон ва Марказий Осиё халқалари, шу билан биргаликда, маҳаллий меҳмонлар ҳам ташриф буюришди.

Байрам аввалида Туркистон Америка жамияти раиси Абдулла Хўжа табрик нутқида барчани Наврўз айёми билан муборакбод этиб, байрамни юқори шукуҳ билан очиб бердилар. 

Нью Йоркда ташкил этилган наврўз байрами бу йил ҳар йилгидан ўзгача руҳда бўлиб ўтди. Актёр ва суҳандон Сиддиқ Санаев бошчилигидаги театр жамосининг театрлаштирилган томоша дастури ва бир қатор хонандаларимиз томонидан  ижро этилган кўплаб куй қўўшиқлар кечага ташриф буюрган меҳмонларга баҳорий кайфият улашди. 

Нью Йорк штатида ҳар йили анаънавий тарзда, ўзбекона миллий анъаналар ва урф одатларимизга монанд ташкил этилаётган Наврўз байрами, ўзимизнинг миллий урф одатларимиз ва маданиятимизни океан ортида кенгроқ ёйилишига хизмат қилмоқда.

 

суратлар билан мана бу ерда танишасиз.



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

ЎЗБЕКИСТОНДА 6 ТОННА ОШ ТАЙЁРЛАНДИ

Hozirchashu.com - Олмалиқ шаҳрида 6 тоннани ташкил этган ош тайёрланди дея хабар тарқатади uzbekistan24.uz интернет нашри. ...

Нью Йоркда қор бўрони бўлишига қарамасдан океанда очиқ ҳавода ҳордиқ чиқарувчилар топилди

Hozirchashu.com - Нью Йоркда 14-март санасида қор бўрони келиши сабабли шаҳарда фавфқулотда ҳолат эълон қилиниб мактаб, боғча...

АҚШлик фуқаро антиқа йўл билан солиқчилардан ўч олди.

Hozirchashucom - АҚШнинг Виржиния штати, Лебанон шаҳарчасида яшовчи фуқаро солиқчилардан антиқа усулда ўч олди.  ...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved