Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

U23 Ўзбеистон ОТЖ Осиё чемпиони!!!

Бизни "facebook"да кузатинг




Нью-Йоркда Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи кўтарилди

02.09.2017 Янгиликлар Курилган: 1074
Нью-Йоркда Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи кўтарилди

Hozirchashu.com - Бугун АҚШнинг Нью-Йорк штати, Манҳаттаннинг тарихий ва маданий марказида, аниқроғи жаҳонга машҳур Уол стрит (Wall Street)да Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини тантанали кўтариш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур маросим Ўзбекистон Республикасининг БМТ (Бирлашган миллатлар ташкилоти)даги доимий вакиллиги, Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси, Туркистон-Америка жамияти ҳамда "Uzbek TV NY" томонидан ташкил этилди. 

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов ёдга олиниб унинг хотирасига бир дақиқалик скут сақланди. Шундан сўнг АҚШ ва Ўзбекистон давлат мадҳиялари остида икки мамлакатнинг байроқлари кўтарилди. 

Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари номидан Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов нутқ сўзлаб, Ўзбекистоннинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ислоҳотларни амалга оширишда эришаётган ютуқлари, Ўзбекистон халқининг бой маданияти ҳақида гапириб ўтди. Ундан ташқари Туркистон-Амерка жамияти президенти Абдуллахўжа ва бир қатор меҳмонлар ҳам нутқ сўзлаб ўзбек халқини мазкур кун билан муборакбод этишди. 

Шундан сўнг тадбирга ташриф буюрганлар учун  маданий дастур ҳам тақдим этилди.

Қуйида маросимдан олинган суратларни кўришингиз мумкин. 
 
 
 
 
 
 
 


Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Ўргимчакдан қўрққан америкалик ўз уйини ёқиб юборди

Hozirchashu.com - Америкалик эркак уйида ўрмалаб юрган ўргимчакдан халос бўлишнинг антиқа усулидан фойдаланиб кўрди ва натижа...

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...

2017 йилги Дунё гўзали тожи Ҳиндистон вакиласига насиб қилди.

Hozirchashu.com - Хитойда бўлиб ўтган "Miss World—2017" гўзаллик танловининг махсус тожи Ҳиндистон вакил...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved