Реклама
Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

U23 Ўзбеистон ОТЖ Осиё чемпиони!!!

Бизни "facebook"да кузатинг




Наржон опанинг миллионлари....

03.04.2018 Янгиликлар Курилган: 1521
Наржон опанинг миллионлари....

Hozirchashu.com - Юқоридаги сарлавҳани кўриб хайрон қолаётган бўлишингиз мумкин. Наржон опа ким бўлди ва қандай миллионлар ҳақида гап бормоқда деб. Келинг унда бир бошидан бошлайқолай...

Туркман ва Хоразмда кўп куйланадиган бир халқ қўшиғи бор: "Қора-қора деманг ёримни, қора маржон билан инжу аралаш". Бу гап ҳақиқатдан ҳам ҳақ экан. Наржон опамизнинг қалби тўла инжу эканлигини шунча вақтдан кейин мен ҳам энди билибман. Аниқроғи бугунги кунда АҚШда истиқомат қилаётган аёлнинг қалби савоб ва саҳоват инжулари билан лиммо-лим экан. Нега дейсизми? 

Негаки бугун фейсбук ижтимой тармоғидаги "Помощ пенсионерам" гуруҳида бўлган эълонга кўзим тушди. "Бизни хурсанд қилишди. Концерт дастуридан тушган маблағнинг маълум қисми ногиронларга юборилди" мазмунида хабар ва хабарга илова қилинган суратлар юқорисида Наржан Музаперовага миннатдорчилик билдириб гуруҳ фаоллари эълон қўйишган экан. 

Хабарингиз бор Наржан Музаперова жорий йилнинг 25 март санасида Нью Йоркнинг Бруклинида "Наврўз" байрамини ташкил қилди. Океан ортида концерт дастурини ташкил этишни ўзи бўлмайди. Концерт хужжатларини расмийлаштиришдан тортиб майда чуйдаларнинг бари ҳаражат талаб этади. Буни қарангки концерт дастуридан ортган сумманинг маълум қисмини Ўзбекистонга ногиронларни қўллаб қувватлаш учун юборган экан. Ундан ташқари океан ортидан юборилган совға саломлар ҳам ўз эгаларига етиб борган. Тўғри юртимизда пенсионерлар ва ногиронларга давлат томонидан алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилиб келинади.  Юртимиздаги саҳоватпарвар инсонлар қаторида Наржон Музаперованинг кўрсатаётган ғамхўрлигидан очиғи қувондим. 

Бир неча йиллардан буён бу инсон билан таниш  бўлсамда бу каби амалга ошираётган ишларидан бехабар эканман. Қанчалик камтарин инсон эканлиги мана шундан аён...

Кўнгли ярим инсонларга арзимас эътибор ҳам уларни қанчалик қувонтиришини яхши биламиз. Океан ортидан юборилган совға саломлар ҳам бугун уларнинг кўнглини бир оз кўтаргани ва бу миллионлаб инсонларнинг таҳсинига сазовор бўлиши аниқ. Ҳа миллионлар таҳсинга ва бу миллионлар Наржан Музаперованикидир.....

Яхшидан ном қолар дегани балки шу бўлса керак.  



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Аргентина полицияси сичқонларни ярим тонна гиёҳванд моддасини ўғирлаганликда айблашмоқда

Hozirchashu.com - Аргентинанинг Пилар шаҳарчаси полиция омборидан 540 кг гиёҳванд моддаси сирли равишда ғойиб бўлган. Маҳалли...

Ўргимчакдан қўрққан америкалик ўз уйини ёқиб юборди

Hozirchashu.com - Америкалик эркак уйида ўрмалаб юрган ўргимчакдан халос бўлишнинг антиқа усулидан фойдаланиб кўрди ва натижа...

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved