Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

U23 Ўзбеистон ОТЖ Осиё чемпиони!!!

Бизни "facebook"да кузатинг




Кикбоксинг. Ўзбекистонлик спортчи Нью Йоркда рингга кўтарилади.

10.04.2017 Спорт Курилган: 1961
Кикбоксинг. Ўзбекистонлик спортчи Нью Йоркда рингга кўтарилади.

Hozirchashu.com - Жорий йилнинг 12 май санасида Бруклинда Кикбоксинг бўйича "Battle of Millenuim 4" деб номланувчи ринг қироллари ўртасида спорт беллашуви бўлиб ўтади. Ушбу беллашувнининг муҳим жихати шундаки беллашувда ўзбекистонлик спортчи Заррух Адашев ҳам рингга кўтарилади. 

Мазкур беллашувда ҳамюртимиз Заррух Адашев АҚШлик рақиби Ленокс Чансга қарши кураш олиб боради. Ушбу жанг реванш жанг хисобланади. Ёдингизда бўлса шу йилнинг 20 январ санасида ҳамюртимиз Ленокс Чансга қарши рингга кўтарилиб, очколар ҳисобига ғалабани қўлга киритган эди.

"Мазкур беллашув мен учун жуда муҳим ва ушбу жангда албатта ғалаба қозонишим шарт. Айнан шу жанг ғолиби "Glory Kikcboxing" билан шартнома имзолайди ва кейинчалик жаҳоннинг энг кучли спортчиларига қарши беллашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Шу сабабли бу жангда ғалаба қозонишим шарт" - дейди спортчи.

Ушбу беллашувда спортчимизга мувафақият тилаб қоламиз ва барча АҚШда истиқомат қилаётган ватандошларимизни ажойиб спорт кечасига таклиф қилиб қоламиз. Спорт кечасида бир биридан қизиқарли бир нечта жанг гувоҳига айланасиз. 

Эслатиб ўтамиз Заррух Адашев ўз вазн тоифасида бир неча карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпиони ҳамда Жаҳон чепмини унвонларини қўлга киритган.

 



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Ўргимчакдан қўрққан америкалик ўз уйини ёқиб юборди

Hozirchashu.com - Америкалик эркак уйида ўрмалаб юрган ўргимчакдан халос бўлишнинг антиқа усулидан фойдаланиб кўрди ва натижа...

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...

2017 йилги Дунё гўзали тожи Ҳиндистон вакиласига насиб қилди.

Hozirchashu.com - Хитойда бўлиб ўтган "Miss World—2017" гўзаллик танловининг махсус тожи Ҳиндистон вакил...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved