Реклама
Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

U23 Ўзбеистон ОТЖ Осиё чемпиони!!!

Бизни "facebook"да кузатинг




Иродага биргаликда ёрдам қиламиз.

11.03.2018 Янгиликлар Курилган: 5900
Иродага биргаликда ёрдам қиламиз.

Ҳеч эътибор берганмисиз қарияларимиз қўлини дуога очар экан етти мучанг соғ саломат бўлсин дея дуо қилади. Бу бежизга эмас албатта инсон соғлиги ҳар қандай бойликдан устун туради. Бугун ёзмоқчи бўлганимиз 7 ёшида эшитиш бахтидан мосуво бўлган инсон ҳақида. 

Ирода Умаровa 31 ёшда, 2-гуруҳ ногирони, уй бекаси ва бир фарзанднинг онаси. Ирода 7 ёшида қаттиқ грипп сабабли кучли антибиотиклар ёрдамида даволанишга мажбур бўлади ва антибиотиклар таъсирида қулоқлари эшитмай қолади. 

Ироданинг бормаган касалхонаси, мурожаат қилмаган шифокори қолмади, аммо натижадан дарак йўқ эди. Ўн гулидан бир гули очилмаган қизалоққа ногиронлик тамғаси босилди. Ногирон бўлишига қарамасдан ўз исмига монанд иродали эканлигини кўрсатди, ўқиди улғайди ва ҳаттоки бакалаврлик дипломига ҳам эга бўлди. 

Тақдир экан, ёр-ёр садоларини эшитмасдан турмуш қурди, фарзанди дунёга келгач оламни ларзага келтириб йиғлади. Чақалоқ йиғисидан ҳамма шодон ҳамма хурсанд, аммо мана шу йиғи овозини эшитиш ҳам муштипар онагагина насиб қилмади холос. Улғайиб бораётган болакай  онаси билан тўйиб-тўйиб суҳбатлашгиси, бугун боғча опаси уни қандай мақтаганини, бошқаларга унинг тарбиясини ўрнак қилиб кўрсатганини мақтаниб айтиб бергиси келадию, аммо бола ҳам онасининг қулоқлари эшитмаслигини билиб индамай қўяқолади. Мурғак бола балким онасини ярасини янгиламаслик сабабли бўлса керак ўз онаси билан камроқ гаплашишга ҳаракат қилади кези келса онаси билан суҳбатдан ўзини олиб қочади. 

Бугун медитцина бу касалликни даволашга қодир. Фақат қулоқларга махсус "кохлеар имланти" ўрнатиш керак. Ҳиндистон, Россия ва АҚШда даволаниб келишга Ироданинг шароити тўғри келмади. Аммо бугун юртимизда Австриялик шифокорлар мазкур оператцияни амалга ошириши мумкин. Моддий томондан бир оз қийналиб турган Ирода Умаровa бугун яхши инсонлар кўмагига муҳтож.

Ўз ёрдамингизни аяманг яхши инсонлар. Иродахонга фарзандини "она", "онам" деган гапларини эштиш бахтига эришишига биргаликда ёрдам қилайлик.

Ирода Умарова номига gofoundme дан ҳисоб рақам очилган. Ёрдам беришни истаганлар мана бу ерни босинг. сайтга кириш

 




Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Аргентина полицияси сичқонларни ярим тонна гиёҳванд моддасини ўғирлаганликда айблашмоқда

Hozirchashu.com - Аргентинанинг Пилар шаҳарчаси полиция омборидан 540 кг гиёҳванд моддаси сирли равишда ғойиб бўлган. Маҳалли...

Ўргимчакдан қўрққан америкалик ўз уйини ёқиб юборди

Hozirchashu.com - Америкалик эркак уйида ўрмалаб юрган ўргимчакдан халос бўлишнинг антиқа усулидан фойдаланиб кўрди ва натижа...

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved