Реклама
Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

Бизни YouTube да ҳам кузатинг

Бизни "facebook"да кузатинг




Энг кўркам жиноятчи озодликка чиқди!!!

10.03.2016 Турфа олам Курилган: 3561
Энг кўркам жиноятчи озодликка чиқди!!!

Hozirchashu.com - АҚШнинг Калифорния суди томонидан 27 ойга озодликдан маҳрум этилган ва кейинчалик маҳаллий аҳоли орасида "энг кўркам жиноятчи" дея ном олган 31 ёшли Жерими Микс озодликка чиқди дея хабар беради бир-биридан мустақил интернет нашрлари.

Гап шундаки Микс 2014 йилнинг июль ойида Калифорния полицияси томонидан 3 нафар шериклари билан ноқонуний қурол олди соттиси айби билан ҳибсга олинган. Уларнинг мазкур жинояти тўғрисида ёритган оммавий ахборот воситалари жиноятчиларни суратини намойиш этиш орқали Жерими Миксни ҳақиқий юлдузга айлантирди.

Микснинг сурати фейсбук саҳифасидан ўрин олгач жуда қисқа фурсат ичида 200 мингдан зиёд "лайк" олган ва 35 мингдан зиёд аёлларнинг ижобий изоҳларини йиға олган илк жиноятчининг сурати бўлди.

Микснинг сурати кўплаб йирик кийим кечак компанияларининг ҳам эътиборидан четда қолмади. Озодликка чиқибон Микс "Dolce Gabanna" компанияси билан шартнома имзолаган ва модел сифатида фаолият юритиш учун кўплаб халқаро компаниялар билан келишувга ҳам эришган.

Омадсиз инсоннинг жинояти қайсидир маънода унга омад олиб келди. Микс яхши хулқ-атвори учун муддатидан олдин озодликка чиқарилган.   



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Аргентина полицияси сичқонларни ярим тонна гиёҳванд моддасини ўғирлаганликда айблашмоқда

Hozirchashu.com - Аргентинанинг Пилар шаҳарчаси полиция омборидан 540 кг гиёҳванд моддаси сирли равишда ғойиб бўлган. Маҳалли...

Ўргимчакдан қўрққан америкалик ўз уйини ёқиб юборди

Hozirchashu.com - Америкалик эркак уйида ўрмалаб юрган ўргимчакдан халос бўлишнинг антиқа усулидан фойдаланиб кўрди ва натижа...

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved