Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

27-Июнь Матбуот ва ОАВ ходимлари куни

Бизни "facebook"да кузатинг




Америка орзуси аянчли якун топди

26.08.2017 Янгиликлар Курилган: 17016
Америка орзуси аянчли якун топди

Hozirchashu.com - АҚШнинг Нэшвилл (Теннеси штати) шаҳарчасида яшаган, яқиндагина 40 ёшни оиласи, фарзандлари даврасида нишонлаган Дониёр Абдумажитов бугун "Vanderbilt" касалхонасида вафот этди. 

Ўзбекистонлик Д.Адбумажитов бундан 4 ой муқаддам оиласи билан "Green Card" орқали АҚШга келган. Бегона юрт, бегона одамлар орасида пицца ташиб тирикчилик қилиб келаётганди. 24-август куни тунда жаранглаган совуқ ўқ овози нафақат маҳаллий америкаликларни балки АҚШда яшаётган ўзбекистонликларни ҳам чўчитиб юборди. Номаълум кимсалар "ўқ отар" қурол ёрдамида навбатдаги буюртмани (пиццани) ўз мижозига олиб кетаёган Абдумажитовни нишонга олади ва воқеа жойидан ғойиб бўлади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётган бўлсада гумонланувчилар ҳақида бирор бир маълумот мавжуд эмас. 

"Vanderbilt" касалхонасига бош қисмидан жароҳати билан олиб келинган Д. Абдумажитов кун давомида яшашга, тирик қолишга фарзандлари яқинлари бағрига қайтишга ҳаракат қилди...... Шифокорлар бу ерда ожизлик қилишди. 26-август тонгида бош қисмидан олган жароҳатлари сабабли Дониёр Абдумажитовнинг жони касалхонада узилди. Америка орзуси мана шу тариқа аянчли якунланди.  

Д.Абдумажитов номига очилган ҳайрия фондига бугунгача 50.000 АҚШ доллари йиғилди. Ҳамдардлик билдириб ҳол сўраганларга ўз номимиздан ва оила аъзолари номидан миннатдорчилик билдирамиз. Ҳозирда марҳумни Ватанига юбориш ишлари амалга оширилмоқда. 



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

ЎЗБЕКИСТОНДА 6 ТОННА ОШ ТАЙЁРЛАНДИ

Hozirchashu.com - Олмалиқ шаҳрида 6 тоннани ташкил этган ош тайёрланди дея хабар тарқатади uzbekistan24.uz интернет нашри. ...

Нью Йоркда қор бўрони бўлишига қарамасдан океанда очиқ ҳавода ҳордиқ чиқарувчилар топилди

Hozirchashu.com - Нью Йоркда 14-март санасида қор бўрони келиши сабабли шаҳарда фавфқулотда ҳолат эълон қилиниб мактаб, боғча...

АҚШлик фуқаро антиқа йўл билан солиқчилардан ўч олди.

Hozirchashucom - АҚШнинг Виржиния штати, Лебанон шаҳарчасида яшовчи фуқаро солиқчилардан антиқа усулда ўч олди.  ...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved