Реклама
Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

Бизни YouTube да ҳам кузатинг

Бизни "facebook"да кузатинг




АҚШда ўзбек адвокат суд ишида сенсацион натижага эришди.

03.04.2019 Янгиликлар Курилган: 1355
АҚШда ўзбек адвокат суд ишида сенсацион натижага эришди.

Hozirchashu.com - Келиб чиқиши асли ўзбекистонлик бўлган адвокат Фарруҳ Нуриддинов АҚШда сенсацион натижани қайд этди дея хабар беради rusrek.com нашри.

Гап шундаки жиноят ишлар бўйича таниқли адвокат Фарруҳ Нуридинов 2018 йилнинг октябр ойида  Мексиканинг гиёҳвандлик картелига аъзоликда гумон қилинаётган мижозига минимал муддатдаги жазо тайинланишига эришди.  

6 килограмм ўткир таъсир этувчи психотроп моддаси (фентанил) ва 4 килограмм кокаинни ноқонуний равишда сақлагани ҳамда кейинчалик уларни сотмоқчи бўлгани учун Десидерио Ортиз-Гарсия 16 йилга озодликдан маҳрум қилиниши керак бўлган. Аммо адвокат ўз мижозини ҳимоя қилиши натижасида Гарсияга 2 йил қамоқ жазоси ва 100 АҚШ доллари миқдорида жарима белгиланди. Мазкур қарор Нью-Йорк  маъмурияти амалиётида ҳали ҳеч қачон кузатилмаган ҳолат бўлди

Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ва Наркотикларни назорат қилиш агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган махсус операция натижасида қўлга олинган Гарсия эндиликда бу қилмиши учун 2 йил қамоқ жазосини ўтайди. Аслида АҚШ қонунларида бундай турдаги жиноятлар учун камида 10 йил қамоқ жазоси тайинланади. 

Эслатиб ўтамиз федерал ҳамда Нью Йорк штати судлари адвокати Фаррух Нуридинов 2013 йилдан буён АҚШда истиқомат қилиб келмоқда. У Нью Йоркда жиноят ишлар бўйича ягона ўзбекистонлик адвокат ҳисобланади. 



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Аргентина полицияси сичқонларни ярим тонна гиёҳванд моддасини ўғирлаганликда айблашмоқда

Hozirchashu.com - Аргентинанинг Пилар шаҳарчаси полиция омборидан 540 кг гиёҳванд моддаси сирли равишда ғойиб бўлган. Маҳалли...

Ўргимчакдан қўрққан америкалик ўз уйини ёқиб юборди

Hozirchashu.com - Америкалик эркак уйида ўрмалаб юрган ўргимчакдан халос бўлишнинг антиқа усулидан фойдаланиб кўрди ва натижа...

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved