Реклама
Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

Бизни YouTube да ҳам кузатинг

Бизни "facebook"да кузатинг




Содда ўғри, ўз-ўзини фош этди.

12.05.2016 Турфа олам Курилган: 2141
Содда ўғри, ўз-ўзини фош этди.

Hozirchashu.com - Америкалик 22 ёшли Жоу соддалиги туфайли қилган жиноятидан сўнг ўз-ўзини фош этди. 

Гап шундаки Жоу юзига қора ниқоб кийиб ўзи истиқомат қилувчи шаҳарчадаги дўконларнинг бирига киради ва сотувчи қиздан "касса"даги барча нақд пулларни талаб қилади. Халтачадаги пулларни олиб кетишга шайланган жиноятчи сотувчи қиздан пулларга қўшиб касса ёнида турган спиртли ичимликни ҳам узатишини талаб қилади. Аммо сотувчи қиз штат қонунларига кўра 21 ёшдан кичиклар спиртли ичимликларни олиши мумкин эмаслигини айтиб ва ниқоб остида унинг ёшини аниқлаш имкони йўқлиги боис, спиртли ичимликни унга узатишдан бош тортади. 

Жиноятчининг соддалиги ёҳуд жиноятга қўл ураётгани ёдидан кўтарилган бўлса керак, сотувчига ёши 22 да эканлигини исботлаш мақсадида ёнидаги шахсини тасдиқловчи хужжатини кўрсатади ва пулларга қўшиб спиртли ичимликларни ҳам олиб кетади. 

Полиция ходимлари келганида сотувчи қиз нафақат жиноятчини исм шарифини ва балки унинг яшаш манзилини ҳам айтиб беради. 



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Аргентина полицияси сичқонларни ярим тонна гиёҳванд моддасини ўғирлаганликда айблашмоқда

Hozirchashu.com - Аргентинанинг Пилар шаҳарчаси полиция омборидан 540 кг гиёҳванд моддаси сирли равишда ғойиб бўлган. Маҳалли...

Ўргимчакдан қўрққан америкалик ўз уйини ёқиб юборди

Hozirchashu.com - Америкалик эркак уйида ўрмалаб юрган ўргимчакдан халос бўлишнинг антиқа усулидан фойдаланиб кўрди ва натижа...

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved