Реклама
Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

Бизни YouTube да ҳам кузатинг

Бизни "facebook"да кузатинг




Озодлик ҳайкали ҳақида қизиқарли 10 та маълумот.

04.04.2016 Турфа олам Курилган: 2729
Озодлик ҳайкали ҳақида қизиқарли 10 та маълумот.

Hozirchashu.com - АҚШ, Нью Йорк ҳамда Нью Жерси штатлари чегарасидаги кичиккина оролчада қад кўтариб турган "Озодлик ҳайкали" ҳақида эшитмаган ёки кўрмаган инсон бўлмаса керак. Қуйида сизларга Нью Йорк рамзларидан бири бўлмиш "Озодлик ҳайкали" ҳақида қизиқарли 10 та маълумотни тақдим этамиз .

1. Озодлик ҳайкали АҚШда бўлишига қарамасдан у Францияда "туғилган". Фаранцузлар Америкаликларга мазкур ҳайкални ўзаро ўрнатилган дўстлик муносабатлари учун совға тариқасида яратишган. Ҳайкал Фредрик Бартол лойиҳаси асосида Францияда ясалган ва АҚШда ўрнатилган. 

2. Ҳайкални яратиш учун ҳар иккала томонда маблағ етишмовчили кузатилган. Маҳаллий Америкаликлар ҳайкал учун ихтиёрий пул тўлашдан бош тортишган. Ўша даврнинг машҳур журналисти Джозеф Пулитцер ўз мақолаларининг бирида америкалилкларни ушбу ҳаракатини қоралаб ёзган мақоласидан сўнг йирик компаниялар ўз сармояларини ҳайкал яратиш учун тиккан. 

3. "Озодлик ҳайкали"нинг яна бир номи бу - "Озод аёл".

4. Ҳайкалнинг ўнг қўлида улкан машъала ва чап қўлида «JULY IV MDCCLXXVI» ёзувли китоб туширилган. Яъни "1776 йил 4 июл". Айнан шу куни қитъа конгресси мустақиллик деклорациясини қабул қилган ва шу тариқа Америка Британия бошқарувидан ажраб чиққан эди.

5. Ҳайкалнинг бошидаги тожларда 7 та "шох" мавжуди бўлиб булар ер юзидаги етти қитъанинг маъносини англатади.

6. Ҳайкал мис қопламаларидан яратилган бўлиб ҳайкал аввалига яшил рангда бўлмаган.

7.  "Эйфел" минораси асосчиси Густав Эйфел ҳам ҳайкал яралишда иштирок этган.

8. Ҳайкал учун 31 тонна мис ва пўлат тизимларини яратиш учун 125 тонна пўлат сарфланган. Ҳайкал пойдеворининг оғирлиги 27 минг тоннага тенг. Ҳайкалнинг умумий узунлиги 93 метрни ташкил этади (ердан машъала учигача). Тожгача жами зинапоялар сони 356 та бўлиб бугунги кунда ер юзида "Озодлик ҳайкалининг" 200 да ортиқ нусхалари бор ва Парижнинг ўзида уларнинг 4 таси қад кўтарган.

9.  100 км/соатига эсаётган шамол ҳайкални 7.62см масофага тебратиши мумкин бўлади ва бу вақтда унинг қўлидаги машъала 12.7см масофагача тебраниб турар экан.

10. 1984 йилда Озодлик ҳайкали ЮНЕСКО тассаруфидаги қўриқланидаг иншоотлар қаторига киритилган.  

Айнан мана шу маълумотлар "АҚШ рамзи" бўлган озодлик ҳайкалига тегишли бўлган қизиқарли маълумотлардир. Эътибор учун ташаккур. 



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Аргентина полицияси сичқонларни ярим тонна гиёҳванд моддасини ўғирлаганликда айблашмоқда

Hozirchashu.com - Аргентинанинг Пилар шаҳарчаси полиция омборидан 540 кг гиёҳванд моддаси сирли равишда ғойиб бўлган. Маҳалли...

Ўргимчакдан қўрққан америкалик ўз уйини ёқиб юборди

Hozirchashu.com - Америкалик эркак уйида ўрмалаб юрган ўргимчакдан халос бўлишнинг антиқа усулидан фойдаланиб кўрди ва натижа...

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved