Реклама
Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

Бизни YouTube да ҳам кузатинг

Бизни "facebook"да кузатинг




Муносиб ғалаба. Португалия Европа чемпиони!

10.07.2016 Спорт Курилган: 1170
Муносиб ғалаба. Португалия Европа чемпиони!

Hozirchashu.com - Франция давлатида бўлиб ўтган футбол бўйича Евро-2016 мусобоқаси финалида мезбонларга қарши кечган баҳсда Португалия терма жамоаси минимал ҳисобда ғалаба қозониб, "Европа чемпиони" унвонига сазовор бўлишди. 

Учрашув мезбонларнинг устунлиги остида бошланди. Французларнинг кетма-кет уюштирилган хужумларига меҳмонлар онда-сонда жавоб бериб туришди. Учрашувнинг 25-дақиқасига келиб Роналдунинг майдонни жароҳат олиб эрта тарк этиши, мезбонларда ғалабага бўлган ишончини ортириб юборди ва ташаббусни деярли ўз томонларига оғдириб олишди. Хавфли вазиятларни гоҳ мезбонлар посбони Патрисио, гоҳида даврвозабоннинг энг яхши "дўстлари", дарвоза устунлари бартараф этиб туришди. 

Учрашувнинг асосий бўлимларида ҳисоб очилмади. Қўшиб берилган бўлимнинг иккинчи қисмида, аниқроғи 109-дақиқага келиб катта саҳнага Эдер чиқди. Чамаси 25 метрлар масофадан даввозабоннинг заиф нуқтасини нишонга олди ва мана шу ягона гол Португалияга чемпионлик мақомини олиб берди. Шундай қилиб Португалия терма жамоаси Европанинг янги чемпион жамоасига айланди. Ушбу ғалаба билан барча Португалия ва Роналду мухлисларини муборакбод этамиз. 



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Аргентина полицияси сичқонларни ярим тонна гиёҳванд моддасини ўғирлаганликда айблашмоқда

Hozirchashu.com - Аргентинанинг Пилар шаҳарчаси полиция омборидан 540 кг гиёҳванд моддаси сирли равишда ғойиб бўлган. Маҳалли...

Ўргимчакдан қўрққан америкалик ўз уйини ёқиб юборди

Hozirchashu.com - Америкалик эркак уйида ўрмалаб юрган ўргимчакдан халос бўлишнинг антиқа усулидан фойдаланиб кўрди ва натижа...

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved