Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

Россиялик спортчи ўзбекистонлик мураббийи ёрдамида чемпионга айланди

Бизни "facebook"да кузатинг




Грин карт (Green card) лотерея ўйини бошланиш санаси маълум бўлди

18.09.2017 Янгиликлар Курилган: 4950
Грин карт (Green card) лотерея ўйини бошланиш санаси маълум бўлди

Hozirchashu.com - АҚШ Давлат Департаменти 2019 йил «Турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар — DV» (Грин Карт) дастурига рўйхатга олиш даври 2017 йил 3 октябр соат 12:00дан 2017 йил 7 ноябргача жамоат учун (белгиланган мамлакатлар учун) очиқ бўлишини эълон қилди.

Мурожаатчилар DV Дастурида 2017 йилнинг 3 октябридан  7 ноябрига қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин. DV-2019 лотереяларида АҚШ дунё бўйича 50.000 минг мигрантларни қабул қилишни режалаштирган.  Барча аризалар расмий сайтда рўйхатга олинади. Шуни ёдингизда сақланг, DV Лотереясига ариза бериш учун ҳеч қандай ҳақ олинмайди.

Ариза топшириб бўлганингиздан сўнг ўз тасдиқлов рақамингизни босмадан чиқариб (принтер) сақлаб қўйишингиз шарт (2018 йил май ойида текшириб кўриш учун).  

Дунё бўйича талабнинг ўта юқорилиги боис ўз аризаларингизни ой бошида тўлдиришни маслаҳат берамиз Сабаби аризачилар кўплиги боис интернет саҳифаси ишининг секинлашувига олиб келиши мумкин.  

Анкеталар жавобларини 2018 йил 2 майдан бошлаб текшриб кўриш имконига эгасиз. 

Эслатиб ўтамиз; Грин карт учун ҳеч қандай ҳақ олинмайди, интернет клубларда ёки бошқа бир норасмий офисларда грин карт ўйнасангиў улардан дарҳол тасдиқ рақамини беришини сўранг (анкета тўлдиришдан олдин сўрасангиз унданда яхши). Ўтган мавсумда мўмайгина ҳақ эвазига шунчаки анкета тўлдириб берганлар ҳам борлиги қулоққа чалинди. Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг. 

Бизнинг фейсбук саҳифамиз орқали бизга мурожаат қилинг ва сизни қизиқтирган саволларга жавоб берамиз. Бунинг учун фейсбукдан hozirchashu.com деб қидиринг. 

Ушбу мақолани бошқалар билан ҳам ўртоқлашинг. 


Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...

2017 йилги Дунё гўзали тожи Ҳиндистон вакиласига насиб қилди.

Hozirchashu.com - Хитойда бўлиб ўтган "Miss World—2017" гўзаллик танловининг махсус тожи Ҳиндистон вакил...

ЎЗБЕКИСТОНДА 6 ТОННА ОШ ТАЙЁРЛАНДИ

Hozirchashu.com - Олмалиқ шаҳрида 6 тоннани ташкил этган ош тайёрланди дея хабар тарқатади uzbekistan24.uz интернет нашри. ...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved