Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

27-Июнь Матбуот ва ОАВ ходимлари куни

Бизни "facebook"да кузатинг




Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангини Лос-Анжелесда ўтказади

11.06.2017 Спорт Курилган: 1354
Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангини Лос-Анжелесда ўтказади

Hozirchashu.com - Жорий йилнинг 5 август санасида Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони ва бугунги кунда "Top Rank" промоутерлик компаниясида профессионал бокс соҳасида ўз фаолиятини давом эттираётган боксчи, ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақида Фазлиддиннинг мураббийи Аброр Турсунпулатов ўз ижтимоий саҳифасида маълум қилган.

Мазкур жанг АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Фазлиддинга ким рақиб бўлиши ҳозирча маълум эмас.  Бу ҳақида сайтимизда кейинроқ батафсил маълумот бериб ўтамиз.  

Бокс оқшомининг асосий жанги украиналик Василий Ломаченко ва мексикалик Орландо Салидолар ўртасидаги реванш жанг ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб профессионал жангларда иштирок этиб келмоқда. Бу унинг учинчи жанги ҳисобланади. Боксда муваффақиятли юришини давом эттираётган ҳамюртимизга навбатдаги жангига ҳам омадлар тилаб қоламиз. 



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

ЎЗБЕКИСТОНДА 6 ТОННА ОШ ТАЙЁРЛАНДИ

Hozirchashu.com - Олмалиқ шаҳрида 6 тоннани ташкил этган ош тайёрланди дея хабар тарқатади uzbekistan24.uz интернет нашри. ...

Нью Йоркда қор бўрони бўлишига қарамасдан океанда очиқ ҳавода ҳордиқ чиқарувчилар топилди

Hozirchashu.com - Нью Йоркда 14-март санасида қор бўрони келиши сабабли шаҳарда фавфқулотда ҳолат эълон қилиниб мактаб, боғча...

АҚШлик фуқаро антиқа йўл билан солиқчилардан ўч олди.

Hozirchashucom - АҚШнинг Виржиния штати, Лебанон шаҳарчасида яшовчи фуқаро солиқчилардан антиқа усулда ўч олди.  ...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved