Реклама
Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

Бизни YouTube да ҳам кузатинг

Бизни "facebook"да кузатинг




Эркаклик қувватини оширувчи табиий воситалар.

15.04.2016 Турфа олам Курилган: 4001
Эркаклик қувватини оширувчи табиий воситалар.

Hozirchashu.com - Ҳар бир оилали эркак киши учун жинсий қувват жуда муҳим масала. Оиланинг мустаҳкамлигида ҳам унинг катта ўрни бор, албатта. Шу нуқтаи назарда ҳар бир эркак бунга жиддий эътибор қаратиши, ўзига вақт ажратиб, қувватнинг доимийлигини таъминловчи жиҳатларни назорат қилиб бориши керак. Еrkak.uz сайтида ёзилишича жинсий қувватни оширишда мутахассислар қуйидаги тавсия қилишар экан:

1. Саримсоқпиёзнинг учта донаси - Уни ҳар куни истеъмол қилинг. Бу нафақат шамоллашга қарши профилактика, балки жинсий қувватни оширишга ҳам ёрдам беради. 

2. Ошқовоқнинг хом ёки қовурилган уруғи - Уни доимий истеъмол қилиш ҳам эркак кишининг соғлигини мустаҳкамлаш ва жинсий қувватини ошириш учун жуда фойдали.

3. Асалли аралашма - Асал, алоэ соки ва петрушканинг уруғини аралаштириб, 20 кун сақланади ва истеъмол қилинади.

4. Сабзавотли аралашма - Жинсий қувватни оширишда қайнатилган шолғомнинг ҳам нафи катта. Шолғимни қирғичдан ўтказиб, тенг миқдордаги сабзи билан аралаштиринг. Ҳар куни уч маҳал асалга аралаштириб, ярим стакандан истеъмол қилинг.

5. Ширин чой - Маълум миқдордаги занжабил, ширинмия илдизи ва долчин аралаштирилади. Стаканга солиб, қайнаган сув қуйилади ва паст оловга қайнагунча қўйилади. Тайёр бўлгач, тиндириб олиниб, ҳар куни ярим стакандан истеъмол қилиб борилади.

6. Ассалли сабзи - Сабзи шарбатини тенг миқдорда асал билан аралаштириб ичишнинг фойдасини синаб кўрганингизда биласиз. Бунинг учун тайёр аралашмани ҳар куни 60 граммдан 3 маҳал ичиш талаб этилади.

7. Оқ қўзиқорин - Оқ қўзиқорин нафақат барча қўзиқоринлар қироли, балки жинсий қувватни оширувчи маҳсулот сифатида қадрланади. Уни таъбингизга қараб, истаган услубда истеъмол қилсангиз бўлади.

Мазкур услублар бир неча йиллардан буён амалда қўлланилиб, фойдаланиб келинмоқда. Қувватнинг доимий яхши даражада бўлишини истасангиз, қурбингиз етганича айтилган маҳсулотлардан истеъмол қилиб туринг. Энг муҳими, ҳаммаси табиий тоза маҳсулотлар.



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Аргентина полицияси сичқонларни ярим тонна гиёҳванд моддасини ўғирлаганликда айблашмоқда

Hozirchashu.com - Аргентинанинг Пилар шаҳарчаси полиция омборидан 540 кг гиёҳванд моддаси сирли равишда ғойиб бўлган. Маҳалли...

Ўргимчакдан қўрққан америкалик ўз уйини ёқиб юборди

Hozirchashu.com - Америкалик эркак уйида ўрмалаб юрган ўргимчакдан халос бўлишнинг антиқа усулидан фойдаланиб кўрди ва натижа...

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved