Реклама
Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

U23 Ўзбеистон ОТЖ Осиё чемпиони!!!

Бизни "facebook"да кузатинг




Даврон Кабулов хонанда Райҳонни Эйфел минорасига қиёслади

25.02.2018 Шоу бизнес Курилган: 2588
Даврон Кабулов хонанда Райҳонни Эйфел минорасига қиёслади

Hozirchashu.com - Жорий йилнинг 19 - 23 феврал кунлари пойтахтимиздаги Истиқлол санъат саройида ўз концерт дастурини тақдим этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хонанда Райҳон Ганиеванинг концерт дастури ҳақида таниқли бошловчи ҳамда "шоумэн" Даврон Кабулов ўзининг ижтимоий тармоғидаги саҳифасига концерт ҳақидаги фикрларини ёзиб қолдирди.

"Райхоннинг бу йилги концерт дастури «Истиқлол»да шу кунгача мен кўрган дастурлар ичида энг яхшиларидан бири. Яхлит концепция, Эля Мулюкованинг рақс постановкалари, хонанданинг «рақс алоҳида, декорация алоҳида, мен алоҳидаман» қабилида иш тутмасдан, бутун жамоа билан ҳамоҳанг ишлашини кўриб маза қилмай илож йўқ эди. Режиссура, ғоявий янгиликлар нуқтаи-назаридан таассуротларни бойитиш учун яхши майдонча бўлди концерт. Райҳон каби ўз ижодига талабчан хонандалар жуда кам: «клипинг ёкмади» десангиз, 3 ой сиздан аразлаб юради-да, кейинги клип орқали сиз танқид қилолмайдиган аҳволга солиб қўймагунча тинчимайди. Профессионализм Эйфелдан сал баландроқ. Хонандага хозирги даражасидан хеч качон пастга тушмасликни, янги ва кизикарли дастурлар билан мухлисларни хурсанд қилишида бардош тилайман" - деб ёзади Даврон Кабулов.

Бугунгача хонандаларимизнинг ижодини ҳали ҳеч ким Эйфел минорасига ўхшатмаган эди. Умид қиламизки "Париж"га ташриф буюрган мухлислар ҳам "Эйфел" минорасидан баҳра олишган. 




Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Аргентина полицияси сичқонларни ярим тонна гиёҳванд моддасини ўғирлаганликда айблашмоқда

Hozirchashu.com - Аргентинанинг Пилар шаҳарчаси полиция омборидан 540 кг гиёҳванд моддаси сирли равишда ғойиб бўлган. Маҳалли...

Ўргимчакдан қўрққан америкалик ўз уйини ёқиб юборди

Hozirchashu.com - Америкалик эркак уйида ўрмалаб юрган ўргимчакдан халос бўлишнинг антиқа усулидан фойдаланиб кўрди ва натижа...

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved