Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

27-Июнь Матбуот ва ОАВ ходимлари куни

Бизни "facebook"да кузатинг




Агарда кимнидир севсанг, уни қўйиб юбор...(турли талқинда)

23.10.2016 Турфа олам Курилган: 2101
Агарда кимнидир севсанг, уни қўйиб юбор...(турли талқинда)

Hozirchashu.com - Дунёда энг кўп тилга олинадиган мавзулардан бири бу мухаббат мавзусидир. Кимгадир севги тушунчаси бегона бўлса, яна кимдир ундан сармастдир. Агарда кимнидир севсанг уни қўйиб юбор, қайтса билки у ҳам сени севади теган тушунча ошиқларга бегона эмас. Хўш, ушбу тушунчани турли хил тоифадаги инсонлар қай тарзда изоҳлар экан қизиқиб кўрамиз; 

ҲАҚИҚИЙ ОРИГИНАЛ ТАЛҚИН:
Агарда кимнидир севсанг, уни қўйиб юбор…
Агар у қайтса, демак, у сеники,
Агарда қайтмаса, у ҳеч қачон сеники бўлмайди .

ПEССИМИСТЛАР ТАЛҚИНИ
Агарда кимнидир севсанг, уни қўйиб юбор
Агар у умринг охиригача бирор марта бўлса-да қайтса, у сеники,
Агарда қайтмаса, яхши, у ҳеч қачон сеники бўлмаган бўлади.

ОПТИМИСТЛАР ТАЛҚИНИ:
Агарда кимнидир севсанг,
уни қўйиб юбор
Хавотир олма, у қачондир қайтади

ШУБҲА ҚИЛУВЧИЛАР ТАЛҚИНИ
Агарда кимнидир севсанг, уни қўйиб юбор
Агар у қайтадиган бўлса, нега қайтганини сўра.

САБРСИЗЛАР ТАЛҚИНИ
Агарда кимнидир севсанг, уни қўйиб юбор
Агар у белгиланган вақтда қайтмаса, ундан дарров воз кеч

САБРЛИЛАР ТАЛҚИНИ
Агарда кимнидир севсанг, уни қўйиб юбор
Агар у қайтмаса, қайтгунига қадар кутишда давом эт…

ШЎХ ИНСОНЛАР ТАЛҚИНИ
Агарда кимнидир севсанг,
уни қўйиб юбор
Агар қайтса ва ҳали ҳам уни севсанг,
Уни яна қўйиб юбор, … (такрор)

ҲУҚУҚШУНОСЛАР ТАЛҚИНИ
Агарда кимнидир севсанг, уни қўйиб юбор
Оила кодексининг 582-моддаси 5-қисм д бандига кўра у …

ПРОГРАММИСТЛАР ТАЛҚИНИ
Агарда кимнидир севсанг, уни қўйиб юбор
Фикримча, ундан переустановка учун пул олишимиз ва 1 ойдан сўнг упграде(янгилаш) қилиш учун келишини айтиш керак

СТАТИСТИКЛАР ТАЛҚИНИ
Агарда кимнидир севсанг, уни қўйиб юбор
Агар у сени севса, унинг қайтиб келиш эҳтимоллиги юқори
Агар у сени севмаса, сенинг алоқанг мустаҳкам эмас.

ТАДБИРКОРЛАР ТАЛҚИНИ
Агарда кимнидир севсанг, уни қўйиб юбор
Агар у қайтса, янги қарзларини ва юкларини текшир
Агар қайтмаса, уни эски ҳамкордек ҳисобдан чиқар

СИЗНИНГ ТАЛҚИН.

Агарда кимнидир севсанг, уни қўйиб юбор.....

....................................................!


Изоҳларда ўз талқинингизни билдиришингиз мумкин. 

Интернет манбалари асосида тайёрданди. 



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

ЎЗБЕКИСТОНДА 6 ТОННА ОШ ТАЙЁРЛАНДИ

Hozirchashu.com - Олмалиқ шаҳрида 6 тоннани ташкил этган ош тайёрланди дея хабар тарқатади uzbekistan24.uz интернет нашри. ...

Нью Йоркда қор бўрони бўлишига қарамасдан океанда очиқ ҳавода ҳордиқ чиқарувчилар топилди

Hozirchashu.com - Нью Йоркда 14-март санасида қор бўрони келиши сабабли шаҳарда фавфқулотда ҳолат эълон қилиниб мактаб, боғча...

АҚШлик фуқаро антиқа йўл билан солиқчилардан ўч олди.

Hozirchashucom - АҚШнинг Виржиния штати, Лебанон шаҳарчасида яшовчи фуқаро солиқчилардан антиқа усулда ўч олди.  ...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved