Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

27-Июнь Матбуот ва ОАВ ходимлари куни

Бизни "facebook"да кузатинг




2016 йилнинг энг қимматбаҳо уйлари

13.01.2017 Турфа олам Курилган: 1605
2016 йилнинг энг қимматбаҳо уйлари

Hozirchashu.com - Глобал ва иқтисодий беқарор вазиятда кўпчилик йирик молиявий харидлар қилмасликка ҳаракат қилади. Кўпчилик, лекин ҳамма эмас! Аслини олганда, 2016 йил энг қиммат сотилган уйлар борасида рекорд йил бўлди. CNN ўтган йилнинг энг қиммат сотилган уйларига доир маълумот билан бўлишди.

Юқорида кўриб турган сурат Хитойнинг энг ажойиб уйи ҳисобланади. Мазкур уйнинг баҳси 154 миллион долларга тенг. Хитойдаги энг ажойиб уйни кўришни истасангиз, Сучжоудаги Таохуаюанга ташриф буюринг. 72,441 квадрат фут ҳудудда жойлашган ушбу кошонада 32 ётоқхона, ҳовуз ва бир неча боғ мавжуд.


Playboy Mansion, Калифорния штати (100 миллион доллар). Бу уй агуст ойида 100 миллион долларга сотилган. Қасрда уй кинотеатри, алоҳида меҳмонлар хонаси ва ҳатто лицензияланган ҳайвонот боғи ҳам бор.


301 N Carolwood Drive, Калифорния (100 миллион доллар). Калифорниядаги яна бир қимматбаҳо кошона 30  000 квадрат фут майдонни эгаллаган. Унда 10 ётоқхона, 20 ваннахона, баскетбол майдони ва 10 машинага мўлжалланган гараж жойлашган.


Crespi Hicks Estate, Техас штати (100 миллион доллар). Йилнинг энг қиммат баҳоланган уйларидан бири Далласда 28 000 квадрат фут майдонни эгаллаган. Бу ерда меҳмонлар учун алоҳида ажратилган икки қаватли уйдан тортиб, то вертолёт қўнишига мўлжалланган майдонгача мавжуд.


 

The Penthouse, 432 Park Avenue, Нью-Йорк (87,7 миллион доллар). Бу - 2016 йилда Нью-Йоркда сотилган энг қимматбаҳо уй. 8 255 квадрат фут ҳудудда жойлашган пентхаус дунёдаги энг баланд турар-жой чўққисида жойлашган.


Манба: Xabardor.uz 



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

ЎЗБЕКИСТОНДА 6 ТОННА ОШ ТАЙЁРЛАНДИ

Hozirchashu.com - Олмалиқ шаҳрида 6 тоннани ташкил этган ош тайёрланди дея хабар тарқатади uzbekistan24.uz интернет нашри. ...

Нью Йоркда қор бўрони бўлишига қарамасдан океанда очиқ ҳавода ҳордиқ чиқарувчилар топилди

Hozirchashu.com - Нью Йоркда 14-март санасида қор бўрони келиши сабабли шаҳарда фавфқулотда ҳолат эълон қилиниб мактаб, боғча...

АҚШлик фуқаро антиқа йўл билан солиқчилардан ўч олди.

Hozirchashucom - АҚШнинг Виржиния штати, Лебанон шаҳарчасида яшовчи фуқаро солиқчилардан антиқа усулда ўч олди.  ...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved