Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

Россиялик спортчи ўзбекистонлик мураббийи ёрдамида чемпионга айланди

Бизни "facebook"да кузатинг




ЎЗБЕКИСТОНДА 6 ТОННА ОШ ТАЙЁРЛАНДИ

18.08.2017 Турфа олам Курилган: 812
ЎЗБЕКИСТОНДА 6 ТОННА ОШ ТАЙЁРЛАНДИ

Hozirchashu.com - Олмалиқ шаҳрида 6 тоннани ташкил этган ош тайёрланди дея хабар тарқатади uzbekistan24.uz интернет нашри.

Палов диаметри 4,2 метр, ҳажми деярли 8 минг литр бўлган қозонда пиширилди. Ушбу қозон Олмалиқ кон-металлургия комбинатида мазкур тадбир учун махсус қуйиб тайёрланган. Қозоннинг умумий оғирлиги 7 070 кг., чуқурлиги 1 метр. Ўчоқнинг оғирлиги эса деярли 3 тонна.

Паловни  тайёрлаш учун рекорд миқдордаги масаллиқлардан фойдаланилди. Хусусан, 826 кг. мол гўшти, 825,5 кг. қўй гўшти, 195 кг. думба ва энг асосийси, 1 650 кг. гуруч қозонга солинди. Шунингдек, 2400 кг. сабзи, 185 кг. пиёз, 350 литр ўсимлик ёғи, 480 кг. туз ҳам ишлатилди ҳамда 4,5 кг. зира, 165 кг. зирк, 90 кг. нўхат ва 3 кг. қора мурч билан паловнинг таъми ростланди.

Ушбу паловни тайёрлаш учун Ўзбекистоннинг 50 дан зиёд таниқли ошпазлари жам бўлишди. Улар таомни 2 метрли капгирда аралаштириб, сузишди. Тайёр таом тадбир меҳмонлари ҳамда Олмалиқнинг 22 мингдан зиёд аҳолисига тарқатилди.

Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, бу тадбир дунёдаги энг катта паловни тайёрлаш олдидан репетиция жараёни эди. Ўзбекистонда тайёрланган энг катта палов бўйича дунё рекордини ўрнатиш ва уни Гиннес рекордлари китобига киритиш учун расмий уриниш шу йилнинг 8 сентябрида “Ўзбегим” анъанавий маданият фестивали доирасида бўлиб ўтади.



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...

2017 йилги Дунё гўзали тожи Ҳиндистон вакиласига насиб қилди.

Hozirchashu.com - Хитойда бўлиб ўтган "Miss World—2017" гўзаллик танловининг махсус тожи Ҳиндистон вакил...

ЎЗБЕКИСТОНДА 6 ТОННА ОШ ТАЙЁРЛАНДИ

Hozirchashu.com - Олмалиқ шаҳрида 6 тоннани ташкил этган ош тайёрланди дея хабар тарқатади uzbekistan24.uz интернет нашри. ...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved