Место для рекламы

КУН СУРАТИ

Кун расми

Россиялик спортчи ўзбекистонлик мураббийи ёрдамида чемпионга айланди

Бизни "facebook"да кузатинг




Ўзбекистон МТЖси учун Даврон Кабулов уйини гаровга қўймоқчи, Бабаянчи?!

27.03.2017 Спорт Курилган: 2027
Ўзбекистон МТЖси учун Даврон Кабулов уйини гаровга қўймоқчи, Бабаянчи?!

Hozirchashu.com - “Миллион” жамоаси бошловчиси Даврон Кабулов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий бўлишга тайёрлигини билдирди.

“Мураббийлик тажрибам йўқлигини юзимга солишмаса, “қўнғироқлар” билан таркиб танлашга аралашишмаса, Ўзбекистон МТЖни ЖЧга олиб чиқа оламан. Текинга, пул керакмас. 4 йил Ватаним учун ойликсиз ишлашга тайёрман. “Бошловчилигингни қилсанг-чи”, деган гапларга шошилманг: термамизни шу вақтгача Саркисян, Мирсодиқов, Вега да Сильва, Сальков, Непомняший, Абрамов, Қосимов, Бабаян каби “тан олинганлар” бошқарди, олиб чиқолмади ЖЧга. Ҳеч нарса йўқотмайсиз, эплолмасам, 6 марта чиқолмаган мундиалга 7 марта чиқмаган бўласиз. Ваъдамнинг устидан чиқсам, ТАРИХДА БИРИНЧИ МАРТА бўлади. Жиддий айтяпман. Агар натижа олдингиларидан ёмон бўлса, яшаб турган уйимни ўртага тикишга тайёрман!”, деб ёзади Даврон Кабулов.

Бу билан Даврон Кабулов нима демоқчи? Бошқа соҳа одами бўла туриб, Самвел Бабаян бош мураббий бўлди-ку, мен ҳам бир уриниб кўрай, демоқчидир, буниси бизга қоронғу.

МТЖ учун Даврон Кабулов яшаб турган уйини гаровга ва ҳаттоки терма жамоада бош мураббий бўлиб бепул ишлашга тайёрлигини маълум қилди. Хўш, Бабаянчи, миллий терма жамоамизнинг амалдаги бош мураббийи терма жамоа шаъни учун нимасини гаровга қўйишга тайёр? Ёки бепул ишлашга тайёрмикан? Балки жамоага Кабулов сингари жонкуяр мураббийларни жалб қилиш керак бўлар.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ саралаши доирасида Қатар терма жамоасини қабул қилади. Ғалаба қозонган тақдиримизда ҳам қувонишга эрта. Олдинда Эрон, Жанубий Корея каби кучли жамоалар бизни кутиб турибди. Бугунги ўйинда йигитларга омад тилаймиз. 



Место для Вашей Рекламы

Турфа олам

Дубайдаги ўзбек тадбиркори Шавкат Мирзиёев учун зирҳли автомобиль ясаб беришга тайёр

Hozirchashu.com - Асли Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилиб ўсган ва бугунги кунда БААнинг Дубай шаҳрида тадбиркорлик билан ш...

2017 йилги Дунё гўзали тожи Ҳиндистон вакиласига насиб қилди.

Hozirchashu.com - Хитойда бўлиб ўтган "Miss World—2017" гўзаллик танловининг махсус тожи Ҳиндистон вакил...

ЎЗБЕКИСТОНДА 6 ТОННА ОШ ТАЙЁРЛАНДИ

Hozirchashu.com - Олмалиқ шаҳрида 6 тоннани ташкил этган ош тайёрланди дея хабар тарқатади uzbekistan24.uz интернет нашри. ...
Место для Вашей Рекламы

HOZIRCHASHU © All rights reserved